Элликқалъа туман тиббиёт бирлашмаси маъмурияти, Сизга “Антикоррупция” ижтимоий тармоғида эълон қилинган қуйидаги  https://t.me/antikorruz/23965 мазмунидаги мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилиб билдиради. Мурожаат эгаси Рейимов Жахонгирни онаси Қаландарова Назира 1952 йил туғилган. 2024 йил 8 апрель куни Умумий терапия бўлимига ЮИК.Зўриқиш стенокардияси.ФС3. ташхиси билан ётқизилган. Бўлимда мавжуд бўлган касаллигига тааллуқли дорилар берилиб турилибди. Хозирги вақтда стандартларга мувофиқ диагностик текширишлардан ўтказилиб, касаллиги бўйича стационар даволаниб ётибди. Хато-камчиликларга йўл қўйган тиббиёт ходимлари шифокор Мурат Дурдиев ва ҳамшира Гулзода Алламоваларга Мехнат кодексининг тегишли моддасига биноан “ХАЙФСАН” интизомий жазо чораси қўлланилди. Кунига 2 марта график асосида  Марказий шифохонани бўлимларига тоза фильтрланган сув қувур орқали етказиб берилаётганлигини маълум қилиб билдирамиз.

 

Элликқалъа ТТБ