Расмий муносабат
Ижтимоий тармоқларда Элликқалъа ТТБга қарашли “Ақчакўл” ОФЙда жойлашган 60-сонли оилавий поликникадаги УТТ аппарати 2023 йилнинг 22 ноябрь санасида Республика онкология ва радиология марказининг Қорақалпоғистон филилалига 3 ой муддатга фойдаланишга олиб кетилгани ва ҳозирга қадар қайтарилмагани ҳақида хабарлар тарқалди.
Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.
Бугунги кунда Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа тумани “Ақчакўл” овул фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи аҳолига сифатли бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатиш мақсадида туман тиббиёт бирлашмаси марказий шифохонаси ва кўп тармоқли поликлиникасида 2 та рентген аппарати мунтазам хизмат кўрсатиб келмоқда.
Мазкур овулдан туман марказий шифохонаси ва кўп тармоқли поликлиникагача бўлган масофа 6 километр экани боис, ушбу ҳудудда жойлашган 60-сонли оилавий поликлиника учун қўшимча рентген аппарати зарур эмаслиги маълум қилинади.
Элликқалъа туман тиббиёт бирлашмаси