Ижтимоий тармоқларда Беруний тумани марказий шифохонаси ичимлик суви таъминотидан узиб қўйилгани сабабли беморлар қийналаётгани ҳақида танқидий хабарлар тарқалди.
Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.
Беруний туман тиббиёт бирлашмасининг ичимлик суви шаҳар сув тармоқларига уланган бўлиб, 2024 йил 10 июнь куни тармоқларда авария ҳолати бўлгани сабабли ичимлик суви таъминотида қисқа муддатли узилишлар кузатилди.
Айни пайтда муаммо бартараф этилиб, шифохонада ичимлик суви таъминоти тўлиқ тикланди.
Беруний туман тиббиёт бирлашмаси