Бугун давлатимиз Мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги байрами муносабати билан Нукус шаҳар «Алланияз Қаҳарман» МФЙ ҳудудида «КАРДИОМЕД НУКУС»  клиникасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

 

Ўнда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг раиси Ф.Ерманов, Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири М.Қурбанов ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок қилдилар.

 

Янги замонавий шароитларга эга клиника 50 ўринга мўлжалланган бўлиб, кундузги ва тунги стационар, лаборатория, УЗИ, ЕКГнинг суткалик Холтер монитори, тредмилль синови,  физеотерапия хизматлари йўлга қўйилган.

 

Клиника кардиологик ва неврологик касалликларни даволашга хизмат кўрсатади ва иш бошлаши билан 15 фуқаронинг бандлиги таъминланган.

Янги клиника халқ саломатлиги учун хизмат қилари сўзсиз.