Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қорақалпоғистон филиалида кардиохирургик жарроҳлик амалиётлари ўтказилди.
Тошкент шаҳридан келган Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази кардиохирургия бўлими мобил бригадасининг олий тоифали шифокорлари ҳамда маҳаллий ёш кардиохирург шифокорларимиз билан биргаликда Юрак ишемик касаллиги ва унинг оғир асоратлари билан хасталанган 2 нафар беморда аорта-коронар шунтлаш операцияси амалга оширилди.
Ҳозирги вақтда операция бўлган беморларнинг аҳволи қониқарли ва шифокорлар назоратида.
ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати