Нукус туман тиббиёт бирлашмасида фаолият олиб бораётган ўрта тиббиёт ходимлари учун “Соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этишнинг янги модели ва Давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий қилишда бош ва катта ҳамширалар ишини ташкил этиш” мавзусида ўқув курси ташкил этилди.

Ўтказилган ўқув амалий курсида пойтахтлик мутахассислар, Президентимизнинг бир қатор Фармон ва қарорларининг амалга оширилиш механизмлари, мазкур ҳужжатлар бандларида келтирилган вазифалар, уни бажаришда ўрта тиббиёт ходимларининг роли тўғрисида туманлик ўрта тиббиёт ходимларининг билим ва кўникмаларини шакллантирилишига ёрдам берди.

Ўқув амалиёти давомида ўрта тиббиёт ходимлари Бирламчи тиббий–санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳатлар самарадорлигини янада ошириш, шунингдек, Давлат тиббий суғурта тизимини жорий этиш бўйича берилган топшириқ ва вазифалар борасидаги аниқ билим ва тажрибага эга бўлдилар.

Бу эса Давлат суғурта тиббиёти тизими ҳисобига соҳада самарадорликка ва яхши натижаларга эришишда, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини янада оширишда қўл келади

 

ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати