Сўнгги йилларда ҳурматли Президентимизнинг эътибори ва ғамхўрлиги билан ижтимоий ва инфратузилма объектларида кўламли қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда. Бу борада тиббиёт соҳасига, жумладан юртимизда оналикни ва болаликни муҳофаза қилиш борасида фаолият олиб бораётган тиббиёт муассасаларининг самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Амударё туманида туман Туғруқ комплексининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев иштирок этди.
Қурилиш ишлари доирасида 14,4 млрд. сўм маблағ асосида туман Туғруқ комплексининг янги иморатини қуриш ишлари амалга оширилди. Натижада, тўқсонга яқин туғиш ёшидаги аёлларга, шунинг ичида оналар ва болалар учун барча қулай шароитлар яратилди.
Шу асосда, Амударё тумани халқи эзгулиги учун хизмат қилувчи яна бир Иморат фойдаланишга топширилди.