Семинарда ҚР Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари А.Асқаров, Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ҳудудий тиббиёт ташкилотлари билан ишлаш ва мониторинг қилиш бўлими бошлиғи М.Эргашова, шу бўлимнинг бош мутахассиси Н.Пошаходжаев, Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими бошлиғи Қ.Камалов ва тиббиёт ходимлари иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси соғликни сақлаш вазирлигининг 2024 йил 23 январдаги буйруғига мувофиқ 2024 йилда Тошкент шаҳри ва Қорақалпоғистон Республикасида, 2025-2026 йилларда босқичма-босқич қолган ҳудудларда давлат тиббий суғурта механизмлари жорий этилиши ҳамда молиялаштиришнинг янги моделига ўтилиши муносабати билан тегишли чора-тадбирлар белгиланган эди.
Семинарда тиббиёт соҳаси масъулларига ушбу буйруқларнинг мазмун-моҳияти ва уларда топширилган вазифаларнинг ижро механизмлари ҳақида батафсил тушунчалар берилди. Семинар иштирокчилари ўзлари қизиқтирган барча саволларига мутахассислар томонидан жавоблар олди.
ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати