Ўзбекистонга соғлиқни сақлаш тизимини молиялаштириш ва касалхона менеджменти бўйича Германиянинг халқаро ҳамкорлик жамиятининг (GIZ) “Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш стратегиясини амалга оширишни қўллаб-қўвватлаш” лойиҳаси доирасида 2 нафар вакиллари Грайфсвальд университети профессори доктор Штеффен Флесса (Германия) ва Ш.Инаковлар Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюрди.

Ташриф давомида жамиятнинг вакиллари билан Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири М.Қурбанов, вазир ўринбосари Т.Сарбаев ва Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси Қорақалпоғистон Республикаси худудий бўлими раиси Қ.Камалов иштирокида учрашув ўтказилди.

Учрашувда ДТСЖ Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси томонидан давлат тибий суғуртасини жорий этиш буйича амалга оширилган ишлар, ҳудудий ҳокимлик томонидан тасдиқланган йўл харитаси, ҳудудий бўлинмаси ходимларнинг функция ва вазифалари туғрисида, Қорақалпоғистон Республикасида Давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этишда Сирдарё вилояти тажрибаси амалда қўлланилиши, ҳудудий бўлинмаси ходимларининг янги тизимини жорий этишга тайёргарлик кўриш учун иштирок қилган тренинглар, ДПМлари ходимларига амалий ёрдам бериш ва ўқитиш бўйича амалга оширилган ишлар туғрисида суҳбатлашди.

“GIZ” вакиллари ўзларининг кун тартиби бўйича Кегайли, Кўнғирот тумани, Нукус шаҳар тиббиёт бирлашмаси раҳбарияти, бош ҳисобчиси, молия-иқтисодиёт бўлими ходимлари ва бошқа манфатдор ходимлар билан суҳбат ўтказилиши режа қилинган.