Семинар-тренинг Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги ва Жаҳон Банкининг  MUNIS лойиҳаси маблағлари хисобига «Орол бўйи минтақасида сил касаллигининг этногеографик хусусиятлари» мавзусида ташкиллаштирилди.

Семинарда ёш тадқиқотчилар, докторантура иштирокчилари, мустақил изланувчилар, магистр ва клиник ординаторлар иштирок этди.

Семинарда илмий тадқиқот бошқаришнинг умумий масалалари ва тадқиқотнинг асосий босқичлари. Одам иштирокида биотиббиёт йўналишида ўтказиладиган тадқиқот хусусиятлари ва биоэтика экспертизаси. Бош тадқиқотчининг асосий вазифалари.

Тиббиёт соҳасида қўлланиладиган илмий тадқиқотлар турлари ва уларнинг мақсадлари. Тасвирий ва таҳлилий тадқиқотлар ва улар орасидаги фарқлар. Клиник синовлар, обсервацион тадқиқотлар ва уларнинг хусусиятлари. Илмий гипотеза (тахмин), савол яратиш ва унинг шакли.

Биотиббиёт маълумотларнинг таҳлили (биостатистика). Илмий тадқиқот мақсадига мувофиқ статистик тахмин яратиш. Статистик усулларни (тестларни) тадқиқот маълумотларини таҳлилида қўллаш ва уларнинг хусусиятлари бўйича маълумотлар берилди.

Семинар сўнгида иштирокчилар ўзлари қизиқтирган барча саволларига жавоб олишди.