Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси Қорақалпоғистон Республикаси худудий бўлими ходимлари томонидан манфаатдор маҳалла фуқоралар йиғинлари раислари ва фаоллари, тиббиёт ходимлари ва соҳа мутахассислари учун давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этиш бўйича Нукус шаҳридаги “Жийдели байсын” МФЙ ва Нукус шаҳар тиббиёт бирлшамасига қарашли 9-сон оилавий поликлиникаси тиббиёт бригадаси ходимлари ҳамда Кегейли тумани “Жүзим бағ” МФЙ ва Кегейли туман тиббиёт бирлашмасига қарашли “Жүзим бағ” ОШПти тиббиёт бригадаси ходимлари билан биргаликда уйма-уй юриб, ҳар бир хонаданда яшовчи аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини ошириш, соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш, бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш ҳамда давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 сентябрдаги «Давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этишга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-311-сон қарори жорий этилганлиги ва ушбу қарорда белгиланган вазифалар ижроси бўйича тушунтиришлар бериб ўтилди.
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги барча туман, шаҳар тиббиёт бирлашмалардаги тиббиёт бригадалари оилавий шифокор, амалиётчи, патронаж ва доя ҳамширалари томонидан уйма-уй юриб ҳар бир хонаданда яшовчи аҳолига давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этишнинг афзалликларини тушунтириш бўйича тарғибот ишлари ўтказилмоқда ва буклетлар тарқатилмоқда.
ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати,
Мунира Файзуллаева,
ҚМУ талабаси