Аввал хабар берганимиздек, пойтахтимизда 25-28 ноябрь кунлари Германиянинг халқаро ҳамкорлик жамиятининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Соғлиқни сақлашни молиялаштириш ва тиббиёт муассасаларини бошқариш” лойиҳаси 1-компоненти доирасида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 сентябрдаги «Давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этишга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-311-сон қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Нукус шаҳрида жорий йилнинг 25-28-ноябрь кунлари оралиғида халқаро ва миллий экспертларни жалб этган холда тўрт кунлик ўқув дастури бўлиб ўтди.

Тренинг давомида иштирокчилар соғлиқни сақлаш соҳасининг сиёсий асосларни, қонунчилик базаси, институционал ва конституциявий асосларни, шунингдек, давлат тиббий суғуртаси тизимида қўлланиладиган янги молиялаштириш механизмларини атрофлича ўрганиш ва муҳокама қилиш имконига эга бўлдилар.

 

Бугун иштирокчиларга ўқув тренингни муваффақиятли тамомлаганликлари ҳақида сертификатлар топширилди.

Иштирокчилар кейинчалик Қорақалпоғистон Республикаси туман ва шаҳар тиббиёт муассасалари молия ходимлари билан ўқув машғулотларини ўтказиш белгиланди.

ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати