Тўрткўл туманида янгидан қурилиб битказилган туман тиббиёт марказига қарашли туғруқ комплекси биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев сўзга чиқиб, сўнгги йилларда мамлакатимизда ҳурматли Президентимизнинг эътибори ва ғамхўрлиги билан ижтимоий ва инфратузилма объектларида улкан қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилаётганини таъкидлади.

Дарҳақиқат, янги бинонинг фойдаланишга топширилиши халқ фаровонлиги йўлидаги амалий ишларнинг яна бир ёрқин ифодаси бўлди десак, адашмаган бўламиз.

Таъкидлаш жоизки, қурилиш ишлари доирасида Президентимизнинг 404-сонли қарори билан 13 млрд. сўм маблағ ажратилди. Шу асосда туғруқ мажмуасига қўшимча 70 ўринли янги бино барпо этилиб, мавжуд биноси капитал таъмирланди ва фойдаланишга топширилди. Натижада, маҳаллий фуқаролар, жумладан, оналар ва болалар учун барча қулай шароитлар яратилди.