
Қўнғирот тумани тиббиёт биилашмасида биринчи маротаба «Буйрак кўчириб ўтказиш операцияси тажрибали шифокорлар томонидан амалга оширилди.
Чимбой туманида яшовчи фуқаро Гулзархан Караматдинова бир неча йиллардан буён «Давомли гломерулонефрит аралаш формаси. Буйрак етишмовчилиги режали гемодиализ» беморлиги билан даволаниб келаётган эди. Беморнинг донори, онаси Света Туреева ўз ихтиёри билан бир буйрагини қизига берадиган бўлди.
«Буйрак кўчириб ўтказиш» операцияси учун бу икки фуқаро Академик В.Ваҳидов номидаги республика иқтисослаштирилган илмий хирургия марказида, операция учун барча тиббиёт кўрикларидан ўтказилган ва операция учун якун берилган.
Операцияни маҳаллий ва Ташкент шаҳридан келган хирург шифокорлар амалга оширди. Ҳозирда икки фуқаронинг ҳам соғлиги яхши.



ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
Матбуот хизмати