Эстрадамизнинг таниқли вакиллари, санъат усталари Бердах Каллибеков, Ажинияз Хожамбергенов, Миратдин Абдуллаев (Дж Миран), шунингдек, Қозоғистон Республикасидан келган мехмонлар Абильов Серик Мурат уғли, Барлыбаев Ертас Оңалбай уғли Республика болалар кўп тармоқли тиббиёт марказига ташриф буюриб, марказда даволанаётган болаларга байрам тилакларини билдириб, совғалар топширди.
Бундай эътибордан кўнгиллари кўтарилган болалар ва уларнинг ота-оналари бирга кўшилиб қўшиқлар айтди.
ҚР Соғлиқни сақлаш вазир ўринбосари Т.Сарбаев мехмонларга ўз миннатдорчилигини билдириб, халқ хизматидаги ишларида ривож тилади.
ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати