Ассалому алайкум, азиз шифокор ва ҳамширалар, қадрли саломатлик посбонлари!
Аввало, инсон соғлиғини сақлаш ва мустаҳкамлашдек олижаноб ишга ўз ҳаётини бағишлаган Сиз азизларни мамлакатимизда кенг нишонланаётган Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан туман ҳокимлиги, қолаверса бутун Элликқалъаликлар номидан чин қалбимдан табриклайман!
Мамлакатимизда сўнгги йилларда тиббиёт соҳасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Тизимга илғор технологиялар жорий қилиниб, тиббиёт масканларининг моддий-техник базаси мустаҳкамланмоқда. Энг чекка қишлоқларда ҳам тиббий пунктлар, оилавий поликлиникалар ташкил қилиниб, аҳоли малакали тиббий хизмат билан тўлиқ қамраб олинмоқда. Энг муҳими, тиббиёт ходимларининг иш ҳақларини ошириш, ижтимоий муҳофазасини яхшилашга эътибор қаратилиб, жамиятда шифокорларнинг нуфузини ошириш борасида тизимли ишлар қилинмоқда.
Туманимизда ҳам тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, ўзгаришлар амалда ўзининг ижобий натижаларини кўрсатмоқда. Соҳа ходимлари фуқароларга сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, аҳоли репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, уларни патронаж хизмати ва профилактик кўриклар билан қамраб олиш борасидаги масъулиятли вазифаларини фидойилик билан бажаришмоқда.
Ўз навбатида давлатимиз ва ҳукуматимиз томонидан ҳам тиббий хизмат сифатини янада яхшилаш мақсадида қатор амалий ишлар қилинмоқда. Соҳага ҳар йили маҳаллий бюджет ҳисобидан ҳам маблағ йўналтирилиб, тиббиёт масканларига турли ускуна ва жиҳозлар харид қилинмоқда.
Масалан, биргина жорий йилда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 1,1 млрд сўмлик тиббий асбоб-ускуналар ажратилди. Бундан ташқари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг 2022 йил 19 октябрь кунги 36-сон йиғилиш баённомаси қарорига асосан тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш учун 2 млрд 577 млн сўм пул маблағлари ажратилди. 3 та олис ва чекка маҳаллаларга махсус контейнерлар ўрнатилиб, бугунги кунда туманимиз аҳолисига самарали хизмат кўрсатиб келмоқда. Бу ўз навбатида туман марказидан олис ҳудудларда яшовчи 5 минг нафарга яқин аҳолига тиббий хизмат кўрсатишга хизмат қилади.
2022 йил давомида Думанқальа МФЙ ахолисига сифатли, намунали бирламчи-тиббий санитария ёрдамини кўрсатиш мақсадида Думанқалъа оилавий шифокорлик пункти жорий йилнинг
Мамлакатимизнинг тараққий этиши, миллат бардавомлиги энг аввало аҳоли саломатлигига боғлиқ. Бу борада эса тажрибали ва малакали, ўзгалар саломатлиги учун ўз оромидан воз кечиб меҳнат қилаётган Сиз каби азиз ва қадрли тиббиёт ходимларининг ўрни алоҳида.
Фурсатдан фойдаланиб, Сиз азизларни, сиз орқали туманимиздаги барча тиббиёт ходимларини касб байрами билан самимий табриклайман! Ҳамиша машаққатли меҳнатларингизнинг роҳатини кўриб, шарафли касбингиздан камол топиб, давлатимиз ва жамиятимиз, эл-юртнинг эъзозида юришингизга тилакдошман!

Байрамингиз муборак бўлсин, қадрли тиббиёт соҳаси ходимлари!