Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири М.И.Курбанов раҳбарлигида, Коррупцияга қарши курашиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида 2022 йил давомида амалга оширилган ишлар ҳамда 2023 йилда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда Вазир ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тиббий назорати ҚР бўлими, Ички аудит ва молиявий назорат хизмати бўлими ва вазирлик ходимлари, республика даволаш-профилактика муассасалари, шаҳар ва туманлар тиббиёт бирлашмалари раҳбарлари иштирок этишди.
Жумладан, Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг бир қанча Фармон ва Қарорлари ижросини самарали ташкил қилиш мақсадида аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини янада ошириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни кучайтириш чораларини кўриш лозимлиги, сўнгги йилларда мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айлангани, бу борада қатор амалий чоралар кўрилаётгани ва ўзининг ижобий самарасини бераётганини, бироқ жойларда бюджет маблағларидан фойдаланиш, давлат харидлари, капитал қурилиш, лицензия ва рухсатномаларни олиш, ишга қабул қилиш каби йўналишларда коррупция ҳолатлари ҳамон сақланиб қолаётганлиги, бу борада раҳбарларининг масъулиятини ошириш, ушбу иллатга қарши барча куч ва воситаларни сафарбар қилиш лозимлиги ҳақида айтиб ўтилди ва келгусида амалга оширилиши лозим бўлган тегишли топшириқлар берилди. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида Коррупцияга қарши курашиш бўйича ишлар давом эттирилмоқда.
















