Расмий муносабат
Тахиатош тумани Наркология диспансерида нималар бўлмоқда? сарлавхаси остида берилган мурожаатга расмий муносабат.Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2024 йил 30 март кунги “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) 2023 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи ҳақида”ги №SQ -889-IV сонли Қарори ижросини таъминлаш юзасидан, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг 2024 йил 5 апрель кунги 12/2-105-сонли топшириғига мувофиқ, яъни, Соғлиқни сақлаш вазирлиги бир ой муддатда Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт марказининг Тахиатош тумани филиалида сақланаётган беморларга яратилган шароитларни белгиланган талабларга мувофиқлаштириш топшириғи берилган.Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан тузилган жамоат назорати комиссиясининг 2024 йили 24 июн куни Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт марказининг Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий филиалида ўрганиш ўтказилган. Мазкур ўрганишда жуда кўп салбий воқеалар Қорақалпоғистон МТРК да оммага хавола қилиниб, кўрсатилиб ўтилган камчиликларнинг ушбу муассаса раҳбарияти томонидан ўз вақтида тегишли чоралар кўрилмаганлиги, лоқайдлиги сабаб бўлган. Атаб ўтилганда, муассаса ховлисида зарур тозалаш кўкаламлаштириш ишлари ўтказилмаганлиги, беморлар учун санитар шароитлар яратилмаганлиги, шахсий гигиена талаблари сақланмаганлиги, дори-дармон ва озиқ овқат махсулотларини сақлаш ҳамда ишлатилишида санитар нормаларга эътибор қаратилмаганлиги в.ҳ. камчиликлар аниқланган.Шунингдек, жамоатчилик назорати ўтказилган куни филиал директори Туримбетов Рамберген Узақбергенович сабабсиз ўз иш ўрнида бўлмаганлиги, ўша куни вазирликнинг мутасадди ходимлари томонидан жойига етиб борилган. Ушбу холатларни инобатга олиб, Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт марказининг Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий филиали директори Р.Туримбетовнинг ўзига юклатилган вазифаларни бажармаслиги, ўз хизмат вазифасига лоқайдлигини инобатга олган ҳолда, ушбу раҳбарнинг эгаллаб турган лавозимига лойиқлиги масаласини тегишли тартибда кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири номига расмий хат билан мурожаат қилинган. Тахиатош туманида жойлашган Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт марказининг Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий филиали биноси маънан эскирганлиги, бугунги кунда беморларни сақлашда ва даволашда антисанитар холатга келганлигини инобатга олиб, Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2024 йил 3 июль кунги 96-сон буйруғига асос бугунги кунда Нукус туман тиббиёт бирлашмасига қарашли шифохонанинг эски биносига кўчириб ўтказиш ишлари амалга оширилди. Бунда беморларнинг шифохонада даволаниши учун тегишли шарт-шароитлар яратиб берилди. Жорий йилнинг 2 июль куни Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт маркази директори З.Ашуров, Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари А.Асқаровлар иштирокида Тахиатош туманида жойлашган Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт марказининг Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий филиалида ходимлара ўртасида йиғилиш ўтказилиб, ушбу йиғилишда ушбу филиал раҳбари Р.Туримбетов томонидан ўзига юклатилган хизмат вазифаларини тўлақонли бажара олмаганлигини тан олган ва ўз хохишига кўра бош шифокорлик лавозимидан воз кечишини билдирган. Ушбу йиғилиш давомида кун тартибида Нукус туманига кўчиб ўтиш бўйича ходимларга тушунтирилган ва оммовий норозилик олдини олиш юзасидан тарғибот ўтказилган. Шунингдек ушбу йиғилиш давомида Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт марказининг Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий филиали раҳбарлигига бугунги кунда 1 сон Республика Рухий-асаб касалликлари диспансери бош шифокори лавозимида фаолият олиб бораётган З.Палуановага қўшимча вазифа сифатида Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт марказининг Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий филиалини вақтинча бошқариши лозимлиги таъкидлаб ўтилган.Жорий йилнинг 3 июль кунидан Нукус туманида жойлашган бўш бинога кўчиб ўтиш ишлари бошлаб юборилган ва беморларни барча ҳавфсизлик чоралари кўрилган холда ҳамда ички ишлар вазирлиги ходимлари кўмагида (ушбу муассасада мажбурий даволанаётган беморларни) кўчириб ўтказилди. Ўзбекистон Республикаси Наркологик касалликлар профилактикаси тўғрисидаги Қонуниинг (ЎРҚ-644 27.10.2020 й) “Мажбурий даволанаётган шахсларга нисбатан меҳнат терапиясини қўллаш тартиби” бўйича 32-моддасида: “Наркологик касалликларга чалинган шахслар мажбурий даволанишда бўлиши даврида даволаш мақсадида ва уларнинг жисмоний холати ҳисобга олинган холда, шунингдек тиббий кўрсатмаларга мувофиқ уларга нисбатан меҳнат терапияси қўлланилади” деб кўрсатилганлигини инобатга олиб, ушбу муассасада даволанаётган беморлар ўз хохишига кўра жалб қилинган (бу маълумот жойида ўрганилган). Шунингдек видеороликдаги ойналар учун панжаралар Тахиатош туманидаги эски бинодан келтирилган яроқли бўлган панжаларар ўлчамлари янги бино ойналарига мослаб кесиб олинаётган жараён. Бу катта сарф-харажат талаб қилинмайдиган таъмирлаш бўлгани сабабли унга шартнома каби расмиятчиликлар талаб қилинмаслигини маълум қиламиз. Вазир. Тахиатош тумани Наркология диспансерида нималар бўлмоқда? сарлавхаси остида берилган мурожаатга расмий муносабат.Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2024 йил 30 март кунги “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) 2023 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи ҳақида”ги №SQ -889-IV сонли Қарори ижросини таъминлаш юзасидан, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг 2024 йил 5 апрель кунги 12/2-105-сонли топшириғига мувофиқ, яъни, Соғлиқни сақлаш вазирлиги бир ой муддатда Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт марказининг Тахиатош тумани филиалида сақланаётган беморларга яратилган шароитларни белгиланган талабларга мувофиқлаштириш топшириғи берилган.Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан тузилган жамоат назорати комиссиясининг 2024 йили 24 июн куни Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт марказининг Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий филиалида ўрганиш ўтказилган. Мазкур ўрганишда жуда кўп салбий воқеалар Қорақалпоғистон МТРК да оммага хавола қилиниб, кўрсатилиб ўтилган камчиликларнинг ушбу муассаса раҳбарияти томонидан ўз вақтида тегишли чоралар кўрилмаганлиги, лоқайдлиги сабаб бўлган. Атаб ўтилганда, муассаса ховлисида зарур тозалаш кўкаламлаштириш ишлари ўтказилмаганлиги, беморлар учун санитар шароитлар яратилмаганлиги, шахсий гигиена талаблари сақланмаганлиги, дори-дармон ва озиқ овқат махсулотларини сақлаш ҳамда ишлатилишида санитар нормаларга эътибор қаратилмаганлиги в.ҳ. камчиликлар аниқланган.Шунингдек, жамоатчилик назорати ўтказилган куни филиал директори Туримбетов Рамберген Узақбергенович сабабсиз ўз иш ўрнида бўлмаганлиги, ўша куни вазирликнинг мутасадди ходимлари томонидан жойига етиб борилган. Ушбу холатларни инобатга олиб, Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт марказининг Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий филиали директори Р.Туримбетовнинг ўзига юклатилган вазифаларни бажармаслиги, ўз хизмат вазифасига лоқайдлигини инобатга олган ҳолда, ушбу раҳбарнинг эгаллаб турган лавозимига лойиқлиги масаласини тегишли тартибда кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири номига расмий хат билан мурожаат қилинган. Тахиатош туманида жойлашган Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт марказининг Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий филиали биноси маънан эскирганлиги, бугунги кунда беморларни сақлашда ва даволашда антисанитар холатга келганлигини инобатга олиб, Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2024 йил 3 июль кунги 96-сон буйруғига асос бугунги кунда Нукус туман тиббиёт бирлашмасига қарашли шифохонанинг эски биносига кўчириб ўтказиш ишлари амалга оширилди. Бунда беморларнинг шифохонада даволаниши учун тегишли шарт-шароитлар яратиб берилди.Жорий йилнинг 2 июль куни Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт маркази директори З.Ашуров, Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари А.Асқаровлар иштирокида Тахиатош туманида жойлашган Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт марказининг Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий филиалида ходимлара ўртасида йиғилиш ўтказилиб, ушбу йиғилишда ушбу филиал раҳбари Р.Туримбетов томонидан ўзига юклатилган хизмат вазифаларини тўлақонли бажара олмаганлигини тан олган ва ўз хохишига кўра бош шифокорлик лавозимидан воз кечишини билдирган. Ушбу йиғилиш давомида кун тартибида Нукус туманига кўчиб ўтиш бўйича ходимларга тушунтирилган ва оммовий норозилик олдини олиш юзасидан тарғибот ўтказилган. Шунингдек ушбу йиғилиш давомида Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт марказининг Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий филиали раҳбарлигига бугунги кунда 1 сон Республика Рухий-асаб касалликлари диспансери бош шифокори лавозимида фаолият олиб бораётган З.Палуановага қўшимча вазифа сифатида Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт марказининг Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий филиалини вақтинча бошқариши лозимлиги таъкидлаб ўтилган.Жорий йилнинг 3 июль кунидан Нукус туманида жойлашган бўш бинога кўчиб ўтиш ишлари бошлаб юборилган ва беморларни барча ҳавфсизлик чоралари кўрилган холда ҳамда ички ишлар вазирлиги ходимлари кўмагида (ушбу муассасада мажбурий даволанаётган беморларни) кўчириб ўтказилди. Ўзбекистон Республикаси Наркологик касалликлар профилактикаси тўғрисидаги Қонуниинг (ЎРҚ-644 27.10.2020 й) “Мажбурий даволанаётган шахсларга нисбатан меҳнат терапиясини қўллаш тартиби” бўйича 32-моддасида: “Наркологик касалликларга чалинган шахслар мажбурий даволанишда бўлиши даврида даволаш мақсадида ва уларнинг жисмоний холати ҳисобга олинган холда, шунингдек тиббий кўрсатмаларга мувофиқ уларга нисбатан меҳнат терапияси қўлланилади” деб кўрсатилганлигини инобатга олиб, ушбу муассасада даволанаётган беморлар ўз хохишига кўра жалб қилинган (бу маълумот жойида ўрганилган). Шунингдек видеороликдаги ойналар учун панжаралар Тахиатош туманидаги эски бинодан келтирилган яроқли бўлган панжаларар ўлчамлари янги бино ойналарига мослаб кесиб олинаётган жараён. Бу катта сарф-харажат талаб қилинмайдиган таъмирлаш бўлгани сабабли унга шартнома каби расмиятчиликлар талаб қилинмаслигини маълум қиламиз.
ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги
















